Жаҳон | 19:54 / 13.01.2016
4945
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қирғизистонга 1 млрд доллар инвестиция киритди

Туркиянинг Қирғизистонга киритган инвестициялари ҳажми 1 млрд долларга етди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Бу ҳақда Туркиянинг Бишкекдаги элчихонаси савдо бўйича маслаҳатчиси Чиғатой Ўзден маълумот берди.

“Айни пайтда Қирғизистонда Туркия тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш бўйича 6-ўринда туради. Маълумотларимизга қараганда, айни пайтда Туркия инвестициялари 1 млрд долларни ташкил қилади. Давлатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ярим млрд долларни ташкил қилади”, - деб таъкидлади у.