Спорт | 13:12 / 13.01.2016
5418
1 дақиқада ўқилади

Хиддинк: Азарга эътибор керакми? Мен унинг онаси эмасман

"Челси" жамоасининг янги бош мураббийи Гуус Хиддинк жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг ҳозирдаги спорт формаси ҳақидаги саволларга жавоб берди.

У футболчининг аввалги ҳолатига қайтиши унинг ўзи устида ишлашига боғлиқ эканини қайд этиб ўтган.

"Азарга яхши эътибор керакми? Мен унинг онаси эмасман. Футболчи ўзи ҳақида ўзи қайғуриши керак. Кимнидир қамчи орқали, кимнидир шунчаки қўл чўзиш орқали яхши томонга ўзгартириш мумкин. Кимдир эса ўзини қўлга олиши керак бўлади.

Биз Азарга ўз даражасига қайтиши учун вақт берамиз. Унга машғулотларда ортиқча босим юкланмайди.

Азар совринлар ютган футболчи, аммо жорий мавсумда у "жисмоний ҳолати" билан боғлиқ муаммоларга тўқнашди. Биз унга албатта ёрдам берамиз. У барча муаммоларидан халос бўлиб, одатдаги ҳолатига қайтиши керак", дейди мураббий Goal нашрига.