Спорт | 19:39 / 13.01.2016
12940
1 дақиқада ўқилади

Зидан «Реал»нинг қишки трансферлар вақтидаги биринчи нишони ҳақида маълум қилди

«Реал» «Ювентус»нинг франциялик ёш ярим ҳимоячиси Поль Погба учун курашга қўшилди.

«Реал» клубининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа раҳбариятидан ёш футболчи Поль Погбани жамоага олиб келишни сўраган. Агар бу трансфер амалга ошса, Погба Зиданнинг мадридликлар жамоаси бошқарувига келиб, амалга оширган илк хариди бўлади. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, туринликлар бу футболчини 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози бўлишини билдирган.

22 ёшли футболчига шунингдек «Барселона», ПСЖ ва бир қатор инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Погбанинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган. Унинг ҳозирги маоши миқдори йилига 4,5 млн еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда Погба 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилган.