Жаҳон | 21:44 / 14.01.2016
6100
1 дақиқада ўқилади

Франция бўйлаб 40 минг нафар захирадаги ҳарбий хизматчилар ортга чақирилади

Франция бўйлаб 40 нафар атрофидаги захира ҳарбийлари ортга чақириб олинади. Бу ҳақда мамлакат президенти Франсуа Олланд маълум қилган.

"Мен Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианга захирадан чақириладиган ҳарбийлар сони 28 минг эмас, 40 мингга етказилиши кераклиги ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилдим", дейди президент.

Унинг сўзларига кўра, бундан асосий мақсад миллий хавфсизлик ва аҳоли тинчлигини таъминлаш ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш