Жаҳон | 15:08 / 14.01.2016
3003
1 дақиқада ўқилади

Жакартадаги теракт вақтида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарни ташкил қилмоқда

14 январь кунининг биринчи ярмида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида амалга оширилган давомли терактлар натижасида 17 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 5 нафари полициячилар.

Дастлабки хабарларда, бугун Жакартада 10 нафардан ортиқ жангари томонидан содир этилган 7 та теракт ва кейинги отишмалар туфайли 7 киши ҳалок бўлгани, улардан 3 нафари полициячилар, 4 нафари эса жангарилар экани айтилганди.

Бундан олдинроқ, Жакарта полицияси теракт ижрочилари сифатида 4 кишини қўлга олгани хабар қилинганди.

Портлашлардан бири Sarinah номли савдо маркази, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди. Портлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.

Мамлакат президенти Жоко Видодо портлашларни теракт деб атади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш