Технология | 01:16 / 14.01.2016
4291
1 дақиқада ўқилади

Kia компанияси Cadenza седанининг янги авлодини таснифлаб берди

Kia компанияси Жанубий Кореяда К7номи остида чиқадиган Cadenza седанининг янги авлоди ҳақида маълумот берди. Унинг илк суратлари 2015 йилнинг ноябрида ошкор этилган эди. Техник тафсилотлари эса яқинда эълон қилинди.

Ушбу моделнинг узунлиги 4970 миллиметрни ташкил эатди, эни – 1870 миллиметр, баландлиги эса – 1470 миллиметр. Ғилдирак базаси ўлчами 10 миллиметрга кенгайтирилгани боис 2855 миллиметрни ташкил этган. Моделнинг олд ва орқа чироқлари LED элементли чироқлари билан жиҳозланган.

Моделнинг мотор қисми 2,2-литрли дизель двигатель, шунингдек, 2,4 ва 3,3 ҳажмли бензин агрегатига эга бўлди. у саккизбосқичли автомат узатмага эга бўлиб, 290 от кучига эга.

2016 йилнинг иккинчи ярмида автомобиль гибрид қурилмалар билан жиҳозланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, седанда 3,3 литрли твин-турбо бўлиши ҳам истисно этилмаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш