Жаҳон | 16:52 / 14.01.2016
3610
1 дақиқада ўқилади

Латвия ИШИДга қарши кураш учун 10 нафар аскар жўнатади

Латвия ҳукумати ИШИДга қарши курашда иштирок этиши учун 10 нафар аскар жўнатишга қарор қилди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар берган.

Мамлакат парламентидаги (Сейм) манбанинг маълум қилишича, бу қарор кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган.

Қайд этилишича, латвияликлар гуруҳи данияликлар контингенти билан БМТнинг Ироқдаги базасида жойлашади. Улар маҳаллий жангчиларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланишади.

Латвия Мудофаа вазирлигида маълум қилинишича, латвиялик аскарлар 2018 йилнинг 1 февраль кунигача Ироқ ҳудудида бўлишади.

Бундан олдинроқ, Рига мэри Нил Ушаков Болтиқбўйи давлатларини ИШИДга қарши курашда Россия билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш