Ўзбекистон | 17:54 / 14.01.2016
3151
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди

14 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида 2016 йилдаги Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.