Жаҳон | 08:18 / 14.01.2016
10715
2 дақиқада ўқилади

Туркияда навбатдаги теракт юз бериши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги Диёрбакир вилоятида полиция бўлими биноси олдида портлаш содир этилди. Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган бу теракт қурбонлари сони айни вақтда 5 нафар, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Қайд этилишича портлаш ҳудудидан 36 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага келтирилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Туркия ҳукумати бу теракт Курдистон ишчи партияси томонидан амалга оширилганини шубҳа қилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу жорий ҳафта давомида Туркияда содир этилган иккинчи теракт бўлди. 12 январь куни Истанбул шаҳрининг Европадаги қисмида жойлашган Султонаҳмад майдони ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 17 киши яраланди. Қурбон бўлганларнинг 8 нафари Германия фуқароларидир. Шунингдек, сайёҳлар гавжум бу ҳудуддаги теракт туфайли Перу, Норвегия ҳамда Жанубий Кореядан келган сайёҳлар жабрланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш