Технология | 16:50 / 14.01.2016
6157
1 дақиқада ўқилади

Хитой 1 200 км га квантли телепортацияни амалга оширади

2016 йил ёзида хитойлик олимлар дунёда биринчи марта 1 200 км масофага квант телепортациясини амалга ошириш бўйича биринчи тажриба ўтказилади. Бу ҳақда Nature News нашри ёзмоқда.

Эксперимент учун 2016 йил июнида сунъий йўлдош учирилади. Шу тариқа, олимлар фазо ва ер усти станциялари ўртасида моддалар ҳолати квантлари телепортациясини амалга оширишга уриниб кўришади.

Биринчи босқичда олимлар Пекин ва Вена ўртасидаги криптографик алоқанинг яхшилигини текшириб кўришади, иккинчи босқичда эса йўлдош ёрдамида фотонлар квант телепортациясини Дэлинхе ва Лицзян станциялари ўртасида амалга оширишади. Пунктлар ўртасидаги масофа 1 200 км дан ошади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш