Спорт | 18:51 / 15.01.2016
3929
1 дақиқада ўқилади

Арсен Венгер: «Реал» ва «Атлетико» апелляция орқали жазодан қочиб қолишади

Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер «Реал» ва «Атлетико» нисбатан қўлланилган тақиқларнинг кучга киришига шубҳа билан қарашини маълум қилди.

«Улар бу иш бўйича апелляция беришади ва тақиқни олиб ташланишига эришишади. Уларга келгуси иккита трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беришади.

Кўрасиз, воқеалар ривожи худди шундай тарзда ривож топади», – дея ишонч билан гапирган француз мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 январь куни ФИФА иккала Мадрид жамоаларига келгуси иккита трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш