Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гавайи ороллари осмонида 2та ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетди
АҚШ қуролли кучларининг икки вертолёти Гавайи архипелаги оролларидан бирининг соҳили яқинида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Hawaii News Now хабар берди.
Манбанинг ёзишича, бу ҳодиса архипелаг шимолидаги Оаху ороли қирғоқлари яқинида рўй берган. Бу оролда Гавайи маркази бўлган Гонолулу шаҳри жойлашган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки вертолёт ҳам тўқнашувдан кейин сувга тушган.
Қирғоқ мудофааси вакили Сара Муэрснинг айтишича самолётлар ҳалокатга учраган ҳудудда тирик қолганларни излаш ишларини олиб борилмоқда.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Ҳалокат сабаблари аниқлаш учун текширув ишлари олиб борилмоқда.