Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама ўз рафиқаси АҚШ президентлиги учун номзод бўлмаслигига ваъда берди
АҚШ президенти Барак Обаманинг ваъда беришича, унинг рафиқаси Мишель Обама келгусида мамлакат президентлиги учун ўз номзодини кўрсатмайди ва сиёсат билан шуғулланмайди. Бу ҳақда The Washington Times нашрида хабар берилган.
"Бу ҳаётда учта ишга кафолат бор: ўлим ва солиқларнинг бўлиши ва Мишелнинг АҚШ президентлигига номзод бўлмаслиги", дейди у.
Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Huffington Post мухбирига берган интервьюсида "бу дунёда 3та нарсадан қочиб бўлмаслиги, булар ўлим, солиқлар ҳамда Мишель хонимнинг ёрқин рангли кўйлаклари" эканини айтиб ўтганди.
Қайд этиш керакки, АҚШнинг собиқ президентларидан бири Билл Клинтоннинг рафиқаси 2016 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан асосий номзод ҳисобланади.