Фан-техника | 10:48 / 15.01.2016
5507
1 дақиқада ўқилади

Renault Koleos моделининг вориси маълум бўлди

Renault компаниясининг Koleos моделининг ўрнига келадиган янги кроссовери Maxthon деб аталади. Бу ҳақда Auto-Moto нашри хабар бермоқда.

Нашр иллюстратори бўлажак йўлтанламаснинг рендерларини ҳозирлади. Янги модель қиёфасида рассом компаниянинг охирги моделларининг унсурларидан фойдаланди: Kadjar ихчам кроссовери, тўртинчи авлод Megane хэтчбеки, бешинчи авлод Espace минивэни ва Talisman седани. Бундан ташқари, Maxthon ташқи кўриниши синов прототипининг фотосуратларида қисман ошкор этилган.

Машина узунлиги 5 м ни ташкил қилади. Опция тариқасида учинчи қатор ўриндиқлари қўшимча қилинади.Тахминларга кўра, куч қурилмаси 1.6 л ли 160 от кучига эга дизель агрегати, шунингдек, шу ҳажмдаги 150 от кучига эга бензинли мотордан иборат бўлади. 200 от кучига эга топ версияси пайдо бўлиши ҳам кутилмоқда.