Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:32 / 15.01.2016
4036
1 дақиқада ўқилади
Россия ФАХ раҳбари «Газпром» рекламасидан халқ бойлиги ҳақидаги сўзлар олиб ташланишига эришган
Россия Федерал антимонополия хизмати (ФАС) раҳбари Игорь Артемьёвнинг таъкидлашича, у «Газпром»нинг рекламасидаги «миллий хазина» жумласини олдириб ташашга эришган. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар тарқатди.
«Хазина одамлар ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлиши мумкин, лекин «Газпром» эмас, — таъкидлади у.
Артемьёвнинг айтишича, мазкур масалани у Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги йиғилишлардан бирида кўтарган ва тахминан олти ойча олдин «Газпром» ўз рекламаларидан бу жумлани олиб ташлаганди.