Жаҳон | 11:21 / 15.01.2016
3847
1 дақиқада ўқилади

Хитой 2018 йилда Ойнинг тескари томонида космик аппарат учиради

Хитой Ойни ўзлаштиришнинг янги босқичини расман бошлади. ХХР мудофаа фани, техникаси ва саноати давлат бошқармасининг маълум қилишича, 2018 йили Ойнинг тескари томонига Chang'e-4 космик аппарати учирилади.

“Ойнинг нариги томони тортишиш кучи туфайли Ердан кўринмайди, у одамлар томонидан ўзлаштирилмаган. Chang'e-4 миссияси тарихдаги биринчи бундай экспедиция бўлади”, - тушунтирди бошқарма қошидаги Ой тадқиқотлари маркази раҳбари Лю Цзиньчжун.

Унинг сўзларига қараганда, Хитой ўзининг илмий ва техник салоҳиятини “мамнуният билан” намойиш этиб беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш