Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буркина-Фасодаги меҳмонхонада гаровга олинганларнинг 63 нафари озод қилинди
Буркина-Фасо хавфсизлик хизмати Франция томонидан кўрсатилган ёрдам воситасида мамлакат пойтахти Уагадугу шаҳридаги террорчилар томонидан эгаллаб олинган Splendid Hotel меҳмонхонасини қамал қилиш чоғида гаровда ушлаб турилганларнинг 63 нафарини ташқарига чиқариб олди. Озод қилинганларнинг 33 нафари жароҳатланган ҳолда экани айтилган. Бу ҳақда Буркино-Фасо Алоқа вазири маълумот берган.
"Қурбонлар кўп, аниқ сонини айта олмайман. Қамал давом этмоқда. Қутқарув амалиёти французларнинг махсус кучлари ёрдамида олиб борилмоқда", деган вазир.
Дастлабки озод қилинган 33 киши орасида Буркина-Фасо меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Пенгвинде Клеман Савадого ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, 16 январга ўтар кечаси Буркина-Фасо пойтахти Уагадугудаги Splendid Hotel меҳмонхонасига "Ал-Қоида"нинг ғарбий бўлими ҳисобланмиш "Ал-Мурабитун" гуруҳи жангарилари томонидан ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида 20 киши ҳалок бўлгани маълум бўлган. Қурбонлар орасида чет элликлар бўлиши мумкин.
Қуролланган шахслар Буркино-Фасо пойтахтига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олди
Манба: Буркино-Фасо пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум натижасида 20 киши ҳалок бўлди