Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жакартадаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 12 киши ҳибсга олинди
Индонезия полицияси 14 январь куни мамлакат пойтахти Жакарта шаҳрида содир этилган давомли терактларга алоқадорликда гумон қилиб, 12 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилди.
"Полиция Ғарбий ва Марказий Явада ҳамда Шарқий Калимантан вилоятларида жами 12 кишини қўлга олди. Улар Жакартадаги терактга алоқадорликда гумон қилинмоқда", дейди Индонезия полицияси бошлиғи Бадриддин Ҳаитий.
Бундан олдинроқ, Индонезияда Жакартадаги терактлар туфайли 11та экстремистик сайт ҳамда бир қатор аккаунтлар ёпиб қўйилганди.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь кунининг биринчи қисмида Жакартада ИШИД вакиллари 7та портлаш содир этишди. Портлашлардан бири Sarinah номли савдо маркази олдида, яна бири БМТ биноси ва Starbucks кафеси оралиғида содир бўлгани хабар қилинганди.
Портлашлар рўй берган туманда ҳашаматли меҳмонхоналар, офис бинолари ҳамда бир қанча давлатларнинг элчихоналари жойлашган.
Теракт қурбонлари сони 17 кишини ташкил этган.