Спорт | 14:46 / 16.01.2016
3757
1 дақиқада ўқилади

Льюис Ҳэмилтон: Мен Марсга учиб боришни истаяпман

“Мерседес” клуби пилоти, уч карра жаҳон чемпиони Льюис Ҳэмилтон ўз ютуқларидан кейин нималарни ҳис қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Буларнинг барчаси жуда тез содир бўлди. Аввалига менга бу даражалар жуда узоқда кўринар эди. Эндиликда эса мени шундай ҳислар оғушидаманки, машинам билан нур тезлигида ҳаракатлана оламан. Билсангиз, "Юлдузлар жангги" фильмидаги космик кема шундай тезликда ҳаракат қилади. Ундай тезликда машинани ақл билан эмас, ҳис билан бошқарасиз. Қаерда бурилиш ва қаерда тўхташ ҳақидаги қарорлар беихтиёр амалга оширилади.

Мен космосда сайр қилишни истайман. Мен "Марслик" фильмини томоша қилдим ва энди Марсга учишни истамоқдаман", дейди пойгачи Autosport нашрига.