Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McLaren ўзининг шахсий пойгачилар академиясини очди
McLaren компаниясининг автоспорт бўлими ўзининг шахсий пойгачилар академиясини очди. Бу академия ёш пойгачиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ташкил этилди. Айни пайтда унга 3 нафар пойгачи киритилган. Бу ҳақда Буюк Британияда бўлиб ўтаётган Autosport International.кўргазмасида маълум қилинди.
Академия пойгачилари таркибига аввалги мавсумда мос равишда Япониянинг “Формула-3” ва GP3 чемпионатларида иштирок этган пойгачилар Стрюан Мур (20 ёш) ва Алекс Фонтан (23 ёш) кирди. Улар бундан аввалроқ “Макларен” дастурида бўлган Эндрю Ватсонга (20 ёш) қўшилишди. Ватсон ўтган йили International GT Open сериясида биринчи ўринни эгаллаган ва McLaren 650S машинасида GT британ чемпионатида иштирок этган. Кейинроқ улар қаторига компания томонидан танлаб олинадиган бошқа пойгачилар ҳам қўшилади.
Мур, Фонтан ва Ватсон McLaren GT бўлимининг муҳандислари ва завод пойгачилари, жумладан Бруно Сенна билан ишлашни бошлайдилар. Ёш пойгачилар учун пойга дастурлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, улар “Макларен” синовларида иштирок этишлари мумкин.