Иқтисодиёт | 12:36 / 16.01.2016
4120
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг собиқ молия вазири ОИИБ раҳбарига айланди

Хитойнинг собиқ молия вазири Цзинь Лицюнь Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (AIIB) янги раҳбари сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда "РИА Новости" агентлиги хабар берган.

Хитойнинг амалдаги молия вазир Лоу Цзивэйнинг сўзларига кўра, у банк президентлигига ишчи йиғилиш вақтида сайланган.

2014 йилнинг 24 октябрь куни Хитойнинг Пекин шаҳрида ОИИБни тузиш бўйича ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтганди.

Хитойдан ташқари бу меморандумни Ҳиндистон, Сингапур, Вьетнам, Филиппин, Монголия, Бангладеш, Бруней, Камбожа, Қозоғистон, Хитой, Кувайт, Лаос, Малайзия, Мьянма, Непал, Уммон, Покистон, Қатар, Шри-Ланка, Таиланд ва Ўзбекистон имзолаган.

Бу молиявий муассасанинг асосий мақсади Осиё мамлакатларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишдан иборат. Молиялаштиришнинг асосий йўналишлари энергетика, транспорт, логистика, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаси бўлиши назарда тутилган.

ОИИБнинг бош қароргоҳи Пекинда жойлашади. Унинг бошланғич капитали 50 миллиард доллар, келажакда 100 миллиард долларгача кўпайтирилиши кўзда тутилган.

16-18 январь кунлари Пекинда ОИИБнинг директорлар ва бошқарув кенгаши учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Visual Capitalist: ОИИБ долларнинг тушишига олиб келади

Хитой Тайваннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига аъзо бўлишини маъқуллади