Жаҳон | 00:07 / 17.01.2016
5183
1 дақиқада ўқилади

Эрон Airbus компаниясидан 114 та самолёт сотиб олади

Эрон Airbus компанияси билан 114 та самолёт сотиб олиш бўйича келишув имзолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Эроннинг йўллар ва шаҳарлар ривожланиши вазири Аббос Оҳундий маълум қилди.

Ўз навбатида Airbus вакили келишув Эрондан санкциялар олинмагунча тузила олмаслигини айтди.

Эрон ҳукумати мамлакат янги самолётларга эҳтиёж сезишига қарамасдан, барчаси қонунга мувофиқ бўлиши кераклиги ва эмбарголар олинмагунга қадар бу масалада ҳеч қандай тижорий музокаралар бўлмаслигини айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг фикрича, Эрондан санкциялар 16 январдан бекор қилиниши керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш