Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшиқчи Дэвид Боуининг кўмилган жойи оммадан пинҳон тутилди
Мусиқачи Дэвид Боуининг жасади фақатгина қариндошларига маълум бўлган махфий жойга қўйилди, дея хабар қилди The Mirror.
Кўмилган жойининг оммадан яширилиши қўшиқчининг васиятига биноан амалга оширилган. У ўз қабрини мухлислари зиёрат учун келадиган жой бўлишини истамаган.
“Яқин дўсти Фредди [Меркьюри] сингари Дэвид ҳам ўзига ёдгорлик ўрнатилишини истамади. У ўзини ёдгорлик сифатида эмас, балки ҳаётдаги интилишлари учун эсга олинишини истади. Унинг учун энг муҳими ижодий меросининг қолаётгани эди”, - деди мусиқачининг оиласига яқин ахборот манбаси.
Нашр ахборот манбасининг сўзларига кўра, Боуининг ҳали эълон қилинмаган кўп миқдордаги ижод намуналари бор. Улар кўп йиллар давомида тақдим этилади.
Бастакор, қўшиқчи, актёр ва рассом Дэвид Боуи 10 январь куни ўзининг 69 йиллик ёшини нишонлагани ва янги Blackstar альбомини чиқарганидан икки кун ўтиб вафот этди.
Артист ярим йил давомида жигар саратонига қарши курашди.