Жаҳон | 20:05 / 17.01.2016
3568
1 дақиқада ўқилади

Туркияда заводнинг юзга яқин ишчиси кимёвий заҳарланди

Туркиянинг шимолида, Чанқири вилоятидаги Шабанезю туманида пайпоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган заводда тетрагидротеофенин моддаси сизиб чиқиши ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда Haberturk нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса туфайли 100 нафарга яқин киши жабрланган.

Айни вақтда завод ёпиб қўйилган.

Туркия ФВВ ҳудудда тозалаш ишлари олиб бориш ва бошқа зарур чоралар кўриш тўғрисида кўрсатма берган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш