Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:39 / 17.01.2016
5869
1 дақиқада ўқилади
Халқаро коинот станциясида биринчи марта гул очилди
Халқаро коинот станцияси бортида биринчи марта цинния ғунчаси очилди. Бу ҳақдаги хабар ва фотосуратни NASA астронавти Скотт Келли ўз твиттерига жойлаштирди.
“Ҳа, коинотда ҳаётнинг бошқа шакллари ҳам бор”, - дея ҳазил қилди астронавт.
NASA хабарида қайд этилишича, Келли Келли космик боғбонлик вазифасини ўз зиммасига олган бўлиб, вазнсизлик ҳолатида ўсимликларни етиштиришга қаратилган Veggie лойиҳаси доирасида уларни парваришламоқда.
2015 йилнинг августида эса ҲКС бортида рим салат барги етиштирилган эди.