Спорт | 23:32 / 18.01.2016
2916
2 дақиқада ўқилади

«Бавария»нинг собиқ президенти қишнинг сўнгги кунида қамоқдан чиқади

«Бавария» жамоасининг собиқ президенти Ули Хеннесс яқин вақт ичида қамоқдан чиқади.

Bild нашри хабарига кўра, у муддатидан олдин, 29 февраль куни озод этилади. 2015 йилнинг ноябрида у ўзини шартли равишда озод этишларини сўраб, мурожаатнома ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 13 март куни Мюнхен суди Хёнессни солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбдор деб топиб, 3,6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгаеди. Жараён айбловчиси "Бавария"нинг собиқ президенти давлатдан 27,2 миллион евро "уриб" қолганини айтган.

Қамоққа олинганидан кейин у қуйидагича мурожжат қилган:
"Барча клубдагилар менга жуда яхши муносабатда бўлишади. Ҳаётимда мени уч муҳим ишим бор: оиламга, Ауди компанияси ва албатта "Бавария". Мен ҳозир бемалол клуб тарк этмоқдаман. Клуб айни пайтда ажойиб ҳолатда. "Бавария" ҳар томонлама анча юксалди. Клуб ишончли қўлларда. Биз ўтган йили фантастик мавсумни ўтказдик. Сўнгги ҳафталардаги мағлубиятлар буларни бузиб юбориши керак эмас.
Мен сўнгги вақтларда ўзим ҳақимда анча ўйлаб кўрдим. Қилган ишларимдан афсусдаман. Мен чўчқани ишини қилгандим. Давлатдан 30-35 миллион еврони бекитиб юргандим. Бу ишимдан афсусдаман. Ушбу пулларни қўлимдан келганича тўлаб бераман.
Мен нафақага чиқишни режалаштирганим йўқ. Умид қиламанки, яна ҳали сизлар билан учрашамиз".

"Бавария"нинг собиқ президенти муддатидан олдин қамоқдан чиқиши мумкин

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш