Жамият | 19:53 / 18.01.2016
5638
1 дақиқада ўқилади

«Дўстлар» сериалининг давоми суратга олинаётгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Америкалик актёр Дэвид Швиммер NBC телеканали томонидан суратга олинаётган махсус тасвирларни «Дўстлар» сериалининг янги қисми деб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Олдинроқ сериал ижодкорлари иштирокида махсус икки соатлик шоу суратга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Inquirer нашри берган хабарга кўра, «Дўстлар» продюсери Марта Кауффман сериалнинг давоми ҳеч қачон ишланмаслигини билдирган.

Маълумот учун «Дўстлар» (Friends) сериали илк марта 1994 йилда NBC телеканалида намойиш этилган. У Америка киноси тарихидаги энг яхши комик фильмлардан бири номини қўлга киритган. Биринчи эпизодини 22 миллион одам томоша қиладиган бўлса, охирги фасли АҚШнинг ўзида 50 миллиондан ошиқроқ томошабин йиғди. Ўн йил давомида сериал «Эмми», «Олтин глобус» ва People’s Choice Awards мукофотлари билан тақдирланган.