Жаҳон | 15:17 / 18.01.2016
4589
1 дақиқада ўқилади

Латвия президенти шифохонага тушиб қолди

Латвия президенти Раймонд Вейонис айни вақтда шифохонага олиб келинган. Бу ҳақда Delfi нашри хабар тарқатган.

"Президент маъмурияти Вейониснинг шифохонага тушиб қолгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди. У жорий ҳафтада ҳеч қандай маросим ва тадбирларда иштирок эта олмайди", дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, у жорий ҳафтада Грузия парламенти спикери Давидом Усапашвили билан учрашиши керак эди.

Бундан олдинроқ, Вейонис мамлакат бош вазирлиги учун ўз номзодини қўйишини маълум қилганди.