Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2826 сўмдан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2016 йилнинг 19 январидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 5 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 826 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 25 сўм 3 тийинга арзонлашиб 3 078 сўм 88 тийинни ташкил қилиб турибди.
Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пасайди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 1 сўм 77 тийинга арзонлашиб, 36 сўм 92 тийин қийматга эга бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.