Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда Японияга келган сайёҳлар сони рекорд даражага етди
2015 йилда Японияга 19,73 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюриб, бу борадаги кўрсаткич рекорд даражага етди.
Ушбу маълумотларни Давлат ерлари, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазири Кэйити Исии матбуот анжуманида ошкор қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Сайёҳлар оқимининг ўсиши 2014 йилга қараганда 47,1 фоизни ташкил этган. Японияга Хитойдан энг кўп сайёҳ ташриф буюрган. Улар сони 2015 йилда 4,9 миллион нафарни ташкил этиб, бир йил аввалгига қараганда 2,5 миллион кўпроқ хитойлик Японияни томоша қилиб қайтган. Шунингдек, Японияга 3,6 миллион тайванлик ва 1,5 миллион гонгконглик ташриф буюрган.
4 миллионга яқин сайёҳлар эса Корея Республикасидан бўлиб, улар сонининг ўсиш кўрсаткичи 45 фоиздан иборат бўлди.
Вазирлик маълумотига кўра, сайёҳлар мамлакат ҳудудида 3,77 трлн иен ($31,6 млрд) сарфлашган. Япон ҳукумати 2020 йилга қадар 20 миллион сайёҳ келиб туришини мақсад қилиб белгилаган. Айни шу йили Токиода ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.