Технология | 23:48 / 19.01.2016
4309
1 дақиқада ўқилади

2020 йилга қадар 5 млн киши роботлар туфайли ишидан маҳрум бўлади

Bloomberg агентлиги Бутунжаҳон иқтисодий форум тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, тахминан 5 млн ишчи ўрни генетика, сунъий интеллект ва робототехниканинг ривожланиши оқибатида йўқолиб кетади.

15 та энг йирик бозорларда технологиянинг ривожланиши оқибатида 7 млн га яқин иш ўрни йўқ бўлиб кетади ва 2 млн га яқин янги иш ўрни пайдо бўлади, деб маълум қилинмоқда Future of Jobs деб номланган ҳисоботда. Тадқиқотлар иқтисодиётнинг 2 млрд ишчи ва бутун дунё ишчи кучининг 65 фоизини қамраб олувчи соҳаларини ўз ичига олди.

Энг катта қисқартиришларга маъмурий ва идоравий ишлар билан шуғулланувчи “оқ ёқалар” учрайди. Улар орасидаги йўқотишлар уларнинг умумий сонининг 2/3 қисмини ташкил қилади. Компьютер технологиялари ривожланиши туфайли роботлар баъзи меҳнат турлари ишчиларининг ўрнини эгаллайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш