Спорт | 16:50 / 19.01.2016
4178
1 дақиқада ўқилади

Александр Лобанов Эроннинг "Персеполис" жамоасига ўтади

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Александр Лобанов Эроннинг "Персеполис" жамоаси сафида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда championat.asiа нашри хабар берган.

Бугун тонгда Эронга етиб борган терма жамоа посбони жамоада кўрикдан яхши ўта олса, янги мавсумни легионер сифатида бошлайди.

Аввалроқ эса, "Персеполис" бошқа бир ўзбекистонлик дарвозабон Игнатий Нестеровга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш