Ўзбекистон | 21:18 / 19.01.2016
3816
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик шифокорлар 20 нафар ўзбекистонлик болада жарроҳлик ўтказади

Яқин ярим йил ичида туғма юрак нуқсонига эга 20 нафар ўзбекистонлик болага Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган, жаҳон даражасидаги тиббиёт марказида жарроҳлик операцияси ўтказилади. Уларни “Artemis Medicare Services Limited” компанияси томонидан асос солинган “Artemis” шифохонаси шифокорлари операция қиладилар.

Бу 2015 йил кузида шифохона раҳбарияти ва “Соғлом авлод учун” ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси ўртасида имзоланган келишувда кўзда тутилган.

Бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик бола ҳинд шифокорларининг малакали ёрдами ва муваффақиятли реабилитация туфайли оғир дарддан фориғ бўлдилар, деб хабар бермоқда telegraf.uz.

Маълумот учун, “Artemis” саломатлик институти (“Artemis Health Institute”) Гургаонда жойлашган тиббиёт маркази бўлиб, унинг фаолиятининг йўналишлари онкология, юрак-томир касалликлари, ортопедия, асаб тизими касалликларини даволашдан иборат. Шифохона NaBH халқаро сертификати билан аккредитацияланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш