Жаҳон | 13:33 / 19.01.2016
6950
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Қозоқ хонлиги ҳақидаги мультфильм якунига етказилди

Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази – Чимкент шаҳрида жойлашган “Сак” киностудияси миллий лойиҳа бўлмиш “Қозоқ хонлиги” тўла метражли анимацион фильм устидаги ишларни якунлади. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

“Экспресс К” нашрининг ёзишича, 70 дақиқали мультфильм маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан буюртма қилинган бўлиб, унинг устида 60 кишилик жамоа ишлаган. 3D-анимацияси ёрдамида Сиғноқ, Ўтрор, Тароз, Исфижоб сингари қадимий шаҳарларнинг қиёфаси яратилди.

Воқеалар хонлик асосчилари деб ҳисобланувчи Жонибек ва Керейхонлар ҳақида ҳикоя қилади. Сценарийнавис Бақитжон Қулжабоевнинг фикрича, фильмда олтин ўрталиқ топилиб, жиддий тарихий мавзу болалар дунёқараши билан омухталаштирилган.