Жамият | 19:43 / 19.01.2016
5502
1 дақиқада ўқилади

Тимати ва Лепс колбаса рекламасида Лондонга учишдан бош тортишди

“Доброе дело” колбаса бренди хонандалар Григорий Лепс ва Тимати иштирокидаги реклама ролигини ишлаб чиқарди. Ролик сюжетига кўра, қўшиқчилар Россия аэропортида туриб, Лондонга боришдан бош тортишади ва Приморьени маъқул кўришади.

Артистларнинг сумкасини текшираётган аэропорт ходимаси “Доброе дело” колбасасини топади ва “Кечирасиз, мамлакатдан колбаса олиб чиқиш тақиқланган”, дейди. Шунда Лепс: “Унда бу Лондон бизга нима керак?”, деб жавоб қайтаради. Тимати қолишга қарор қилади. Улар табассум қилиб, колбаса ейишади ҳамда ўзларининг “Я уеду в Лондон” (Мен Лондонга кетаман) қўшиғини ўзгартириб, “Я уеду в Приморье” (Приморьега кетаман) қабилида куйлашади.

Брендга эгалик қилувчи “ПентАгро” компанияси бош директори Иван Попадьиннинг таъкидлашича, бу роликни компаниянинг Приморьедаги офиси суратга олган.