Жаҳон | 10:53 / 20.01.2016
2589
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада ҳарбийларга наркотик олиб ўтаётган самолётларни уриб туширишга рухсат берилди

Аргентина ҳукумати жамоат хавфсизлиги борасида фавқулодда вазият жорий қилиш ҳамда ҳаво ҳудуди назорати чора-тадбирларини ошириш борасида кўрсатма берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фавқулодда вазият бутун мамлакат ҳудудида бир йил муддатга уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш мақсадида жорий этилди.

Фармон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни назарда тутади, жумладан, қуролли кучларга “Аргентина ҳаво ҳудудига бостириб кирган наркотик ташувчиларини огоҳлантириш, қўрқитиш ва уларга нисбатан куч ишлатиш” ҳуқуқини беради. Хавфсизлик, мудофаа ва транспорт вазирликларига мамлакатнинг сув ҳудудлари ва портларидаги назоратни кучайтириш топширилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш