Жаҳон | 10:59 / 20.01.2016
2971
2 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин: Хитой ислом давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Хитой ислом давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни кўзламоқда. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин сешанба, 19 январь куни Ар-Риёдда Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Маданий билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Хитой томони “белбоғ ва йўллар” ташаббуси доирасида ислом давлатлари билан манфаатлар интеграциясини чуқурлаштириш, фойдали алоқаларни мустаҳкамлаш, бир-биримизнинг имкониятларимиздан фойдаланиш ва ҳамкорликда ривожланишни мақсад қилган”, - деди ХХР раиси.

“Икки йирик тамаддун – Хитой ва ислом ўртасида мулоқотларни кенгайтиришга тўғри келади”, - дея қўшимча қилди Хитой раҳбари. Си Цзиньпин Хитой ва ислом олами халқаро масалаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда зудлик билан Фаластик муаммасини кўп томонлама ва адолатли йўл билан ҳал этиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Ар-Риёд ХХР раҳбарининг Яқин Шарқ мамлакатларига уюштирган сафари чоғидаги биринчи манзил бўлди. Кейинги ўринларда Си Цзиньпин Миср ва Эронга ҳам ташриф буюради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш