Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:13 / 20.01.2016
2643
1 дақиқада ўқилади
Хитойда мушак фабрикасидаги портлаш оқибатида 25 киши жароҳатланди
Хитойдаги Цзянси вилоятида жойлашган мушак фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида 25 киши азият чекди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Бундан ташқари, яна 4 киши дом-дараксиз йўқолганлар рўйхатига киритилди. Булар қоровуллар ва ошпаздир.
Воқеа жойидан 5 км нарида яшовчи гувоҳнинг хабар беришича, портлаш зарби ўша ергача етиб келган. Яна бир гувоҳнинг сўзларига кўра, портлашни кўпчилик ер силкиниши деб ўйлаган.
