Жаҳон | 10:39 / 20.01.2016
2862
1 дақиқада ўқилади

Хитойда сиёсий маслаҳатчи коррупция туфайли 12 йилга қамалди

Хитой халқ сиёсий консультатив кенгаши Бутунхитой қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Ян Ган коррупцияда айбланиб 12 йилга қамалди. Синьхуа агентлигининг хабар беришича, бундай қарор учинчи Пекин халқ суди томонидан чиқарилган.

Жараён материалларидан маълум бўлишича, 2008 йил февралидан 2013 йил августига қадар Ян Ган шахсан ёхуд рафиқаси ва ўғиллари воситачилигида миллий валютада 12.16 млн юань (1.8 млн доллар) миқдорида, чет эл валютасида 11 минг доллар миқдорида нақд пул шаклида, шунингдек, 1.56 млн юанлик (237.2 минг доллар) активлар шаклида пора олган.

“Ян Ганнинг 1 млн юанлик (152 минг доллар) мулки мусодара қилинади”, - дейилади суд қарорида. Ян Ганга нисбатан партиянинг ички аксилкоррупцион суриштируви 2013 йилда бошланган эди. Ўшанда у барча лавозимлардан бўшатилган эди.