Жаҳон | 21:48 / 20.01.2016
2977
1 дақиқада ўқилади

Япониядаги “макдоналдс”ларда шоколадли картошка фри сотила бошланади

Япониядаги McDonald's тамаддихоналарида шоколадли соус остидаги картошка фри сотила бошланади, дейилмоқда компания хабарида.

Мижозларга иккита шоколадли соус: оқ шоколад ва какао таклиф қилинади. Янги таом “Макчоко” деб номланди.

Ширин картошка яратувчиларининг айтишича, “шўр ва ширин таъмнинг бу ажойиб бирикмаси қойилмақом таъм яратади”.

Янги таом Японияда 26 январдан сотувга чиқарилади.

McDonald's’нинг Япониядаги ресторанларида аввалроқ устига пишлоқли соус қуйилган ёки бекон сепилган “Чака-чака” деб номланувчи картошка-фри таклиф қилина бошлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш