Иқтисодиёт | 10:59 / 21.01.2016
18946
6 дақиқада ўқилади

Давос-2016: Дунёнинг иқтисодиёт, сайёҳлик, маданий, ҳарбий ва ижтимоий соҳалар бўйича етакчи давлатлари рейтинги эълон қилинди

20 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида 46-марта анъанавий халқаро иқтисодий форум очилди. Форумнинг асосий мавзуси "Тўртинчи иқтисодий инқилоб" бўлади. Маросимга дунёнинг 140 мамлакатидан 2,5 мингдан ортиқ киши келган. Улар орасида ўнлаб президентлар ҳамда ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар президентлари ҳамда жамоат арбоблари бор.

Форум 23 январь кунигача давом этади.

Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида тақдим этилган рейтингда мамлакатлар тўққизта мезон асосида баҳоланди: туризм соҳаси, инновациялар, жаҳон саҳнасидаги қудрати ва таъсири, ижтимоий соҳа, маданият, тарихий мерос, иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари, бизнес учун қулайлик, аҳоли ҳаётининг умумий даражаси.

Қуйида мана шу тўққизта рейтингнинг топ бешлиги бирма-бир кўриб чиқилади.

Тадқиқотда таъкидланишича, туризм соҳаси сўнгги йилларда ривожланди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти берган маълумотларга кўра, бугунги кунда саёҳат ва туризм глобал иқтисодиётга деярли 8 триллион доллар билан ҳисса қўшмоқда. Мазкур саноат дунё бўйлаб 280 миллион кишини иш билан таъминлаяпти. Туризм соҳасидаги кўрсаткичларни баҳолаш дўстона муносабат, завқ, ёқимли иқлим каби йўналишларда қўлга киритилган натижаларга асосланади.

Туризм соҳаси

Туризм соҳаси рейтингида биринчи ўринни Бразилия қўлга киритган. БМТ Туризм ташкилоти берган маълумотларга кўра, ҳар бир сайёҳ Бразилияга қилган саёҳати давомида туризмга 1,153 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлайди. Италия эса иккинчи ўринда қайд этилган. Учинчи ўринни эгаллаган Испанияга амалга оширилган саёҳат давомида ҳар бир сайёҳ туризмга 1,031 АҚШ доллари сарфлайди. Рейтингнинг тўртинчи ва бешинчи ўринларидан Тайланд ҳамда Янги Зеландия мос равишда ўрин олишган.

Маданий таъсир рейтинги

Бу рейтингда Европа мутлақ етакчиликни қўлга киритган. Бетакрор таомлари, мода ва санъат бўйича машҳур бўлган Франция 1-ўринда. Дунёда йирик вино ишлаб чиқарувчи Франциянинг вино маҳсулотлари бўйича асосий рақиби Италия маданий таъсир кўрсатиш бўйича 2-ўринда қайд этилган. Мазкур мамлакат таом тайёрлаш анъаналари, мумтоз санъат ва архитектура, ҳамда дизайнерлар томонидан тайёрланган кийимлари билан машҳур. АҚШ эса бу рейтингда 3-ўринни эгаллаган. Испания ва Буюк Британия Бирлашган Қироллиги бу рейтингида мос равишда 4 ва 5 ўринларни қўлга киритган.

Инновациялар ва стартаплар бўйича

Мамлакатлардаги инновацияларга бўлган қизиқиш орқали уддабурон фуқароларда стартап руҳияти шаклланади. Инновациялар рейтингида Германия етакчилик қиляпти. Берлиндаги шижоат ва истеъдодга эга кишилар гуруҳи SoundCloud каби мусиқани улашиш платформасини яратишди, Европа менежмент ва технология мактабида эса тадбиркорлик ўқув дастурининг асосий элементига айлантирилган. Биринчи бешликдан эса Япония, АҚШ, Бирлашган Қироллик ва Канада жой эгаллаган.

Тарихий мерос рейтинги

Тарихий мерос рейтинги бой тарих, яхши таомлар ва кўплаб кўнгилочар жойларга эгалик мезонлари асосида баҳоланган. Тарихий мерос рейтинги умумий рейтингда 4 фоизлик улушга эга бўлди. Чуқур тарихий илдизларга эга бўлган мамлакатлар Италия, Испания, Греция ва Франция рейтингда дастлабки ўринларни қўлга киритган. Италия 2011 йилда 6,6 миллиард фунт макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Испан тили эса дунёдаги 2-ўриндаги сўзловчи тил саналади. Грециянинг қадимий Олимпия ўйинлари асрлар давомида ўчмас из қолдириб келаяпти. 7 миллионга яқин киши ҳар йили Франциядаги Эйфель минорасини кўриш учун ташриф буюришади. Мазкур рейтингдаги 5-ўрин Мексикага тегишли.

Жаҳон саҳнасидаги қудрат бўйича рейтинг

Жаҳон майдонида қудратга эга мамлакатлар рейтингида АҚШ биринчи ўринда қайд этилган. У йирик иқтисодиёт ва ҳарбий соҳага ажратиладиган бюджетга эга. Энг қудратли деб тан олинган, 2 ва 3-ўринлардаги давлатлар Россия ва Хитойдир. Йирик иқтисодиётга эга бўлган ва катта миқёсда халқаро кўмак кўрсатувчи Германия ва Бирлашган қироллик мос равишда 4 ва 5-ўриндан жой олган.

Ҳаёт даражаси рейтинги

Ҳаёт даражаси рейтинги мамлакатдаги турли йўналишларни баҳолашга асосланади: улар яхши меҳнат бозори, иқтисодий барқарорлик, дўстона оила, сиёсий барқарорлик, хавфсизлик, яхши ривожланган оммавий таълим олиш тизими ва яхши ривожланган оммавий саломатлик тизими ва бошқалардир. Канада яхши ҳаёт даражасини таъминлаш бўйича 1-ўринда. Сўровномада иштирок этганлар Канададаги таълим тизим ва меҳнат бозорини юқори баҳолашган. Сўровнома иштирокчилари Европани қулай ҳаёт даражасига эга эканлигини қайд этишган. Еттита Европа мамлакатлари биринчи ўнликдан жой эгаллаган. Улар орасида Швеция (2), Дания (3), Нидерландия (5-ўрин)да келтирилган. Рейтингнинг 4-ўринини эса Австралия эгаллаган.

Бизнес учун жозибадор мамлакатлар рейтинги

Бизнес учун қулайлик рейтингида Люксембург, Швеция, Канада, Дания, Панама юқори бешликда қайд этилган. Мазкур рейтингни ҳисоблашда бюрократия, арзон ишлаб чиқариш нархлари, коррупция, қулай солиқ муҳити каби мезонларда натижалар ҳисобга олинган.

Ижтимоий соҳаларга яхши эътибор қаратилган мамлакатлар рейтинги

Ижтимоий соҳа баҳоланган рейтингда эса инсон ҳуқуқлари борасидаги ғамхўрлик, гендер тенглиги, ривожланиш, диний эркинлик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳақгўйлик ва яхши таъминланган сиёсий қудрат каби мезонларда мамлакатларнинг қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган. Мазкур рейтингда Швеция, Канада, Дания, Нидерландия, Австралия дастлабки бешликда қайд этилган.

Иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари бўйича рейтинг

Иқтисодий ўсиш суръатлари рейтингида ишлаб чиқариш бўйича гигантлар Ҳиндистон ва Хитой биринчи учликдан жой эгаллаган. Иккинчи ўриндаги Сингапур ривожланган инфраструктура эга. Соғлом, самарали, паст кўрсаткичдаги ишсизлик ва қашшоқлик даражасига эга бўлган Тайланд рейтингнинг 4-ўринидан жой эгаллади. Япония эса 5-ўринда келтирилган.

Давос форумида энг фаровон мамлакатлар рейтинги эълон қилинди