Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:39 / 21.01.2016
4049
1 дақиқада ўқилади
Довутўғли Россияни Сурия бўйича музокараларга монелик қилишда айблади
Туркия бош вазири Аҳмат Довутўғли Суриядаги урушни бартараф қилиш борасидаги музокараларга тўсқинлик қилаётган аллақандай кучларни эсга олди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Давосдаги халқаро иқтисодий форумда чиқиш қиларкан, бош вазир “айрим кучлар, шу жумладан, Россия” музокараларни тўхтатишга интилаётгани, бунинг учун курдларнинг “Халқ ўз-ўзини мудофаа қилиш отряди” ҳарбий гуруҳидан фойдаланаётганини айтди.
“Музокараларда террорчи гуруҳлар иштирок этмаслиги керак”, - деди Довутўғли.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш