Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Мудофаа вазирлиги Россия Суриядаги мухолифатга қарши курашаётгани ҳақида маълум қилди
Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг ҳисоблашича, Россия Сурия ҳудудидаги мухолифат кучларини бомбалашни бас қилиб, ИШИДга қарши курашни кучайтириши керак. У Сурияда ҳаракат қилаётган 26 давлатдан иборат коалиция вазирлари йиғилишида шундай фикрлари билан чиқиш қилди.
"Бизнингча, Россия Суриядаги вазият бўйича муҳим ўрин тутувчи давлат ҳисобланади. Лекин биз буни тан олиш билан биргаликда, Россия ИШИДга қарши курашни мувофиқлаштириши ва бу жангариларга қарши курашаётган бошқа кучлар, хусусан Суриядаги мухолифат кучларни бошбалашни бас қилиши керак деб ҳисоблаймиз", деган франциялик вазир.