Жамият | 10:22 / 21.01.2016
18465
5 дақиқада ўқилади

Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

У қизалоғи, унинг касал юраги тўғрисида гапириб бераяпти, кўзидан эса ёш тўкилиб, юзидан аста-аста оқиб тушмоқда. Шодия қизалоғи унинг йиғисини эшитмасин ва кўз ёшини кўрмасин, деб Гуля аста-секин, овозини чиқармай йиғлашга ўрганган.

Шодия Олжабаева февралда уч ёшга тўлади. Гуля аяси: «Худо хоҳласа», деб қўшиб қўяди. Қизининг келажаги ҳақида гапирар экан, доим шу иборадан бошлайди. Чақалоқ муддатдан илгари, вазни атиги 1600 грамм бўлиб туғилди. Бир парча бахт... Устига-устак, қизалоғига туғруқхонада шифокорлар «тетрада Фалло» - «кўк хасталик» деб аталувчи, француз шифокори Фалло аниқлаган, ўзида бирданига тўрт аномалияни мужассам этган юрак кассалиги ташҳисини қўйишди. Кичкинагина бир юракчада тўртта аномалия...

Туғма юрак хасталиклари ҳар минг янги туғилган бола бошига 6-8 маротаба учраб туради. Янги туғилган ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабаблари орасида улар биринчи ўринда туради. Хасталик қанча эртароқ аниқланса, шунчалик унинг вақтида ва муваффақиятли даволанишига умид бахш этади. Агар туғма юрак касаллиги вақтида операция қилинса, болада мутлақ соғлом одам бўлишга имконият туғилади.

Ҳали уч йил ўтмасдан Шодиянинг юрагидаги соғ юракда учрамайдиган тешик 4 ммдан 10 ммгача катталашиб кетди. Ҳаёт бўлиши учун талаб этилган жарроҳликни қолдириб келишаётган эди - қизалоқ тез-тез касалликларга чалинар, анемия ва вазни камлигидан қийналарди. Буларнинг барчаси шундай ташҳис қўйилган болаларга хос. Лекин тиббий тақиқловлардан ташқари, ёлғиз боши билан бола ўстираётган она учун бартараф этиб бўлмайдиган яна бир тўсиқ ҳам бор эди. Очиқ юракда жарроҳлик ўтказиш учун жуда қиммат бўлган оксигенатор – қон сунъий қон айлантириш аппаратидан ўтаётганда уни кислород билан таъминловчи мослама зарур. Пойтахтнинг Юнусобод мавзесида истиқомат қилувчи Гуля ая кўринишидан ўзи ҳам ҳали қизболадек бўлса-да, қизини ёлғиз ўзи тарбиялаётган она ва ҳаётда ёлғиз қолиб кетган фарзанд. Онаси ундан юз ўгирган, ҳатто неварасини ҳам тан олмайди ва ҳар қандай ёрдамдан бош тортган. Муштипар онага маҳалла ҳам ёрдам бермаган, чунки унинг пропискаси ҳам муаммоли. Бўш вақтида Гуля парда тикиб тирикчилик қилади. Лекин оғир касалга мубтало бўлган қизалоқ онасининг бўш вақти қанча ҳам бўлиши мумкин...

Ўзбекистонда болаларни операция қилиш ва даволаш бепул, лекин давлатимиз ҳали барча юрагини операция қилишга муҳтожларни оксигенаторлар билан таъминлаб беролмайди.

Шодия Олжабоеванинг омади югурган экан, унга оксигенатор «Сочная долина» савдо маркаси 2015 йилда ўтказган «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!»  акциясидан тушган пул маблағи хисобига олинди. Ноябрь ойида сотилган шарбатнинг ҳар бир қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир касалликга чалинган болаларнинг операцияларига ўтказилди. Акция 15 болакай учун маблағ йиғишга мувуффақ бўлди. Пул Тошкент педиатрия институтининг клиникаси ҳисоб рақамига ўтказилди ва у ерда мазкур операциялар ўтказилди. Шифокорлар ўз беморларини улар туғилган кунидан ёки юрак хасталиги аниқланган кундан яхши танишади, уларнинг оилавий аҳволидан, ота-онасининг имкониятларидан ҳам хабардор бўлганлари учун ўзлари кам таъминланган оилалардан операцияга ниҳоят муҳтож бўлган болаларни тавсия этишди.

Гуля аяжон ойнанинг олдида яна йиғламоқда, лекин бу сафар унинг юзида табассум бор. Кардиожарроҳ Дониёр Пирназаров айтишича, тўрт соат давом этган операция муваффақиятли ўтган ва энди Шодиянинг соғайиб кетишига шубҳа йўқ. «Булар бахт кўз ёши, энди мен яшашни истайман...», дейди ва «Раҳмат, раҳмат, раҳмат, ҳамма ёрдам берганларга раҳмат...», деб тўхтамасдан шивирлайди онаизор.

Бу «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» акцияси доирасидаги ўн бешта «юрак» ҳикояларининг иккинчиси эди. Ҳали ҳикояларнинг давоми бўлади.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Реклама ҳуқуқлари асосида.