Жамият | 17:49 / 21.01.2016
15199
1 дақиқада ўқилади

ЖАРда кекса аёл музлаткичдан беш набирасининг танасини топиб олди

Жанубий Африка Республикасининг Какамас шаҳрида кекса аёлнинг беш набираси бузуқ музлаткич камерасида қамалиб қолиб, бўғилиб ўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Полиция маълумотларига қараганда, 3-7 ёш орасидаги болалар ўйнаб юрган ҳовлида бузуқ музлаткич турган. Улар музлаткич ичига кирган, аммо эшик бузилиб қолган ва болалар ташқарига қайтиб чиқа олмаган. Воқеа юзасидан иш қўзғатилди. Тергов барча болалар бўғилишдан ҳалок бўлганини аниқлади.