Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова парламенти олдидаги норозилик намойишларида 15 киши жароҳат олди
Молдова Тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази шошилинч тиббиёт бўлими бошлиғи Игорь Куров Молдова парламенти олдидаги норозилик намойишларида 15 киши жароҳат олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.
“Охирги маълумотларга кўра, тез тиббий ёрдам шифохонасига 15 киши етказилган, улардан 9 нафари полициячи ва 6 нафари фуқаролар. Улар таянч-ҳаракатланиш аппарати ва бошларидан ўрта оғирликдаги жароҳатлар олганлари аниқланган”, деб айтди Куров.
Куровнинг айтишича, ўнг центристлар фаоли Кирилл Моцпаннинг боши ёрилган. Шунингдек, бир гуруҳ намойишчилар Либерал партия етакчиси Михай Гимпга жароҳат етказганлар.
Молдова пойтахти Кишинёвда парламент олдида бошланган оммавий норозилик намойишлари бетартибликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган. Намойишчилар Павел Филип бошчилигидаги янги ҳукуматнинг тасдиқланишига қарши чиқишган. Бундан аввал парламент йиғилишида парламент мамлакат алоқа вазири Павел Филипни бош вазир этиб тайинланишини қўллаб-қувватлаганди ҳамда унинг дастури ва ҳукумат таркибини тасдиқлаганди.