Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда валюта курси яна бир маротаба тарихий максимумни янгилади
Қозоғистон миллий валютаси тез суръатларда қадрсизланишда давом этмоқда. Бир неча кун ичида тарихий рекорд яна янгиланди. Остона шаҳридаги айирбошлаш пунктларида доллар 390 тангага сотилмоқда, 388 тангага харид қилинмоқда. Олмаотада бу кўрсаткичлар 389 ва 387 тангага тенг.
Қозоғистон фонд биржасининг (KASE) эрталабки сотув сессиялари якунларига кўра танганинг долларга нисбатан ўртача курси 383.23 танга/1 долларни ташкил қилди.
“Казкоммерцбанк” АЖ долларни 388.5 тангадан сотиб, 386.5 тангадан харид қилмоқда; Қозоғистон халқ банкида бу кўрсаткичлар 388.97 ва 386.99 тангага тенг. Кеча Остонадаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 377 тангага, Олмаотада 376 тангага сотилди.