Жаҳон | 17:29 / 21.01.2016
2873
2 дақиқада ўқилади

Red Bull тоғ чанғиси объектларида болидда юргани учун жаримага тортилади

Формула-1нинг Red Bull жамоаси тоғ чанғиси трассасида болиддан фойдалангани учун 30 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Tiroler Tageszeitung нашри ёзмоқда.

Январь ойининг ўрталарида “Ханенкам” тоғ чанғиси фестивалида жамоа шоу ташкил қилган бўлиб, унинг давомида Toro Rosso жамоаси ҳайдовчиси Макс Ферстаппен Австриянинг Китцбюэль курортининг қорли тоғ ёнбағридан ўтган эди.

Пойгачи 2011 йил мавсумидаги Гран-прида иштирок этган RB7 болидида юрган эди. Воқеа денгиз сатҳидан 1600 м баландликда бўлиб ўтди. Томошабинлар сони 3.5 минг кишидан ортди. Шоудан кўзланган мақсад Формула-1нинг Австрия Гран-присига диққат тортиш эди.

Аммо тоғ чанғиси трассасида автомобилдан фойдаланиши учун керакли ҳужжатлар жамоа томонидан расмийлаштирилмагани маҳаллий ҳокимият вакилларига ёқмади. Курорт директори Михаэль Бергернинг таъкидлашича, умумий фойдаланиш йўлларидан четда ҳар қандай траспорт воситаси табиатга зиён етказиши мумкин, шу боис бунинг учун махсус рухсатнома олиш талаб қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш