Спорт | 12:01 / 22.01.2016
2755
1 дақиқада ўқилади

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказидиган бўлди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Терма жамоалар Тошкентда 2 марта ўйин ўтказишади. Учрашувлар 27 ва 28 январь кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоаси 10 февраль куни старт оладиган Осиё чемпионатига қадар Қозоғистон ва Вьетнам терма жамоалари билан ҳам 2 мартадан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш