Жамият | 19:21 / 22.01.2016
4011
1 дақиқада ўқилади

“iPhone`ни топ”даги хатолик сабабли атланталик жуфтлик минглаб “Айфон”ларни ўғирлаганликда гумон қилинмоқда

АҚШнинг Жоржия штати Атланта шаҳрида яшайдиган жуфтлик “iPhone`ни топ”даги хатолик қурбонига айланишди. Носозлик сабабли севишганларнинг уйига смартфонларини қайтариб беришни талаб қилган кўплаб одамлар келмоқда. Юзага келган вазият тўғрисида Fusion портали хабар қилди.

Кристина Ли (Christina Lee) ва Майкл Саба (Michael Saba) сўзларига кўра, ғайриоддий муаммо бир ой муқаддам улар мўъжазгина уйда биргаликда яшашни бошлагандан пайдо бўлган. Улар уйининг остонасида ўғирланган смартфонини қайтаришни сўраб келганлар билан тўлди. Уй эгалари полиция офицерлари қаршисида кўп маротаба ўзларини оқлашларига тўғри келмоқда. Ҳаттоки полиция вакиллари севишганларни ташқарида қолдириб, уйни тинтув қилган вақтлар ҳам бўлди.

Жуфтликнинг “iPhone`ни топ” иловасини ишлаб чиққан Skyhook — геолокация маълумотлари провайдерига мурожаати ҳам ёрдам бергани йўқ.